Байрутда даҳшатли портлаш юз берди
Олам
−
04 Август 2020
26858Бугун, 4 август куни Ливан пойтахти Байрутда портда йирик портлаш юз берди. Портлаш кучи сабабли яқин атрофдаги ва ундан бир неча километр узоқдаги бино ҳамда уйларнинг ойналари синиб кетган.
Ижтимоий тармоқларда портлаш вақтида гувоҳлар тасвирга олган видеолар тарқалмоқда. Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар етиб борган.
Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш пиротехника востилари сақланадиган омбордаги ёнғин сабаб содир бўлган. Ҳозирча 6 қурбон маълум.
Портлаш жудаям кучли бўлганидан унинг овози 250 км узоқликдаги Кипрга ҳам эшитилган. Байрут Губернатори портлашни Хиросима ва нагасакидаги ядро бомбаси портлашига қиёслаган.
LiveБарчаси