Байрамда ободонлаштириш ходимаси изза қилиниши ортидан хизмат текшируви тайинланди
Жамият
−
09 Март 2025 43876 1 дақиқа
Аввалроқ, QALAMPIR.UZ'га Тошкент шаҳрининг Яшнобод туман ободонлаштириш бошқармаси ходимасини байрамга чақириб, изза қилишгани, яъни берилган совғани қайтариб олишгани ҳақида мурожаат келиб тушганди. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда ҳам тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Воқеа юзасидан Яшнобод туман ҳокимлиги муносабат билдирди.


Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланиб, аёлнинг қўлидан совғаларни олиб қолган шахс бўйича тегишли чоралар кўрилади.
Кеча, 8 март куни Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шаҳноза Султонова, Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонқулов ҳамда туман масъуллари мазкур ходиманинг хонадонига бориб, уни байрам билан табриклаган ҳамда эсдалик совғаларини топширган.
Live
БарчасиЭнди Саудияда туяларнинг ҳам паспорти бўлади
05 Февраль