Байрам кунларида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Бу қизиқ
−
14 Июнь
661616-18 июнь – Қурбон ҳайити байрами кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати ҳудуднинг катта қисмида 36-39 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-41 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 17-18 июнь кунлари кечга томон баъзи жойларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шарқий йўналишдаги шамол 9-14 м/с тезликда эсади, 18 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
16-18 июнь кунлари Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 35-38 даража бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь