Байрам кунларида қарздорларнинг “свет” ва гази тармоқдан узилмайди

Жамият

image

Байрам кунларида истеъмолчилар электр энергияси ва табиий газ бўйича юзага келган қарздорлик учун тармоқдан узилмайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳозирда нефть-газ ва кўмирни қазиб чиқариш, электр энергияси ҳамда нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича корхоналарда махсус штаблар ташкил этилган.

Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станциялари ва марказлар барқарор ишлашини таъминлаш учун кунига ўртача 47-48 млн куб метр табиий газ етказиб берилади. Шунингдек, станциялар учун 70 минг тонна мазут ва 230 минг тонна кўмир захираси яратилди.

Ҳудудлардаги барча кўмир омборларига кўмир маҳсулотини узлуксиз етказиб бериш таъминланади.

Байрам кунлари истеъмолчиларга кунига ўртача 155 млн куб метр табиий газ, 2 минг тонна суюлтирилган газ, 5 минг тонна автобензин, 5 минг тонна кўмир ҳамда 235 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилиши таъминланади. 

Шунингдек, байрам кунларида аҳоли истеъмолчилар электр энергияси ва табиий газ бўйича юзага келган қарздорлик учун тармоқдан узилмайди. 

“Агар тармоқларда носозлик ҳолатлари юзага келадиган бўлса, ҳудудлар бўйлаб электр ва газ таъминоти корхоналарида туну-кун ишлайдиган 1200 дан ортиқ махсусс бригадалар ташкил этилган бўлиб, улар муаммоларни тезкорлик билан бартараф этилишини таъминлайди. Истеъмолчиларнинг электр энергияси таъминоти юзасидан 1154 қисқа рақамига, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти юзасидан 1104, 104 қисқа рақамлари ҳамда кўмир таъминоти юзасидан 78-148-30-03, 71-244-38-28 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг