Байрам кунлари Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ

image

Сўнгги ҳафтада минтақа учун август ойининг охирига хос бўлмаган об-ҳаво кузатилди. Республика ҳудуди бўйича ёмғир ёғиши, баъзи жойларда момақалдироқ ва шамолнинг кучайиши билан бирин-кетин нам ҳаво массалари кириб келди. 

Бироқ Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, бугун, 31 август ва 1-3 сентябрь байрам кунларида республика бўйлаб мўътадил ҳамда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.

31 август ҳамда 1-3 сентябрь байрам кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, кундузи 25-30 даража бўлган жуда қулай ҳарорат кузатилади. Эрталаб эса сезиларли даражада салқин – ҳарорат 14-17 даража атрофида илиқ бўлади. 

Пойтахт Тошкент шаҳрида 31 август 1-2 сентябрь кунлари ҳаво асосан кам булутли, 3 сентябрда ҳам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 26-29 даража, кечаси 15-17 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг