Байрам кунлари Тошкентда жамоат транспорти қай тартибда ишлаши маълум бўлди
Жамият
−
17 Июль 2021
14214Хабарингиз бор, жорий йилнинг 20 июль куни Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни нишонланади. Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 21-22 июль кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган.
Белгиланган дам олиш кунлари муносабати билан, байрам ва дам олиш кунлари жамоат транспортлари фаолиятида ўзгаришлар бўлади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, жамоат транспортлари фаолияти қуйидагича ташкил этилади:
— 20 июль – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
— 21 июль – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
— 22 июль – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
— 24 июль – иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият беқарорлашиб, беморлар сони кун сайин ортиб бораётгани сабаб масжидларда Қурбон ҳайити намомози ўқилмайдиган бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь