Байрам кунлари Сўқоқ ва Чимёнга борувчилар диққатига
Жамият
−
14 Июнь
807416-17-18 июнь кунлари Паркент туманининг Сўқоқ ва Қизилтоғ қишлоқларига ва Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғига олиб борувчи йўлларда автомобиллар ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Тошкент вилояти Паркент тумани Сўқоқ ва Қизилтоғ қишлоқларига, шунингдек, Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғига ташриф буюрувчилар кўпайиши муносабати билан 4Р15 йўлининг бир қисмида ва 4Р6 йўлида ҳаракат бир томонлама ташкил этилади.
Тошкент вилояти ҳокимлигининг хабар беришича, тирбандликларнинг олдини олиш учун 16−17−18 июнь кунлари 4Р15 Қизилтоғ шаҳри-Паркент шаҳри-Янгибозор қишлоғи автомобиль йўли 44- ва 48-километр оралиқларида транспорт воситалари ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.
Шунингдек, Сўқоқ дам олиш масканига борган ҳайдовчилар учун йўлнинг 48-километрида Паркент шаҳрига автомобиль ҳаракати тўлиқ чекланади ва Тошкент шаҳрига 4Р16 Барданкўл қишлоғи-Жумабозор қишлоғи-Қизилтоғ шаҳри орқали қайтиш мумкин бўлади.
Бундан ташқари, Бўстонлиқ туманига ҳаракат 4Р6 Тошкент-Чирчиқ-Чимён автомобиль йўли 57-километридан бошлаб мазкур йўлнинг 92-километригача, яъни 4Р10 автомобиль йўли билан туташган жойгача бир томонлама ташкил этилади.
Садоқат Ҳамраева
LiveБарчаси