Байрам байрамдек бўлсин! “Арқадағ” нарх-навони 50 фоизга пасайтирди

Олам

image
0:00
0:00
download

Янги йил арафасида Туркманистон Президенти айрим товарлар нархини 50 фоизгача пасайтиришни буюрди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукуматга Янги йил байрами муносабати билан қўшимча ижтимоий чора-тадбирлар кўриш бўйича топшириқ берган.

Ҳукумат йиғилишида видеоалоқа орқали сўзга чиққан давлат раҳбари савдо фаолиятини назорат қилувчи Бош вазир ўринбосари Чари Гилижовга 25 декабрдан бошлаб кейинги йилнинг 1 январигача бозор ва дўконларда саноат, озиқ-овқат маҳсулотларининг байрамона савдосини ташкил этиш бўйича топшириқ берган. 

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бу чора одамлар яқинлари ва дўстларига совғалар харид қилишлари, Янги йилни яхши кутиб олишлари учун кўрилмоқда.

Шунингдек, Бердимуҳамедов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Транспорт ва коммуникациялар агентлиги бош директори Мамметхон Чакиевга 31 декабрь – 1 январь кунлари фуқароларнинг шаҳар автобусларида бепул ҳаракатланишини ташкил этишни ҳам топширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1002

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг