Bayraktar дронлари муаллифи оиласи билан Ўзбекистонга келди
Жамият
−
04 Июнь 2022 23500 1 дақиқа
Bayraktar дронларини ишлаб чиқарувчи Туркиянинг “Baykar Teknoloji” компаняси раҳбари Селчук Байрактар оиласи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.
TRT телеканалининг хабар беришича, Селчук Байрактар Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев ва Туркиянинг Ёшлик ва спорт вазири ёрдамчиси Ҳалис Юнус Эрсўз билан бирга Бухорода ўтаётган IV Ёш лидерлар форумида иштирок этиш учун келган.
Форумда ёшларга мурожаат қилган Байрактар Ўзбекистон тарафининг таклифи билан форумда иштирок этаётганини таъкидлаган.
“Айни пайтда ота тупроғимизда, маданиятимиз туғилган ер бўлган Ўзбекистонни ва Бухорони илк бор зиёрат қилдим”, деган Байрактар.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март