Байденнинг ёнига қурол билан кирмоқчи бўлган аёл ҳибсга олинди
Олам
−
15 Февраль 2021
6150АҚШда Оқ уй яқинида полиция ходимлари машинасида тўппонча борлиги аниқланган аёлни ҳибсга олди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига таяниб хабар берилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 66 ёшли аёл АҚШ президенти Жозеф Байденга хат бериш учун унинг қароргоҳи ҳудудига киришга уринган.
Шунингдек, аёлнинг ёнида пневматик қуроли бўлган киши ҳам ўтирган.
Таъкидланишича, ҳибсга олинган шахс аллақачон АҚШнинг биринчи шахсларини ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган Махфий хизматга топширилган.
LiveБарчаси