Байденнинг нутқи Хитойни ғазаблантирди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байденнинг Хитой ва Си Цзиньпин ҳақидаги сўзлари дипломатик одоб-ахлоқ қоидаларини масъулиятсиз равишда бузиш ҳисобланади. Бу ҳақда бугун, 9 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нинг маълум қилди.

“Америка томонининг бундай баёнотлари ўта масъулиятсизлик, улар дипломатик одоб-ахлоқнинг асосий меъёрларини ҳам бузади. Хитой бу борада жиддий ва кескин норозилик билдиради”, дейди ТИВ вакили.

Хитойнинг бундай норозилигига АҚШ Президенти Жо Байденнинг кеча, 8 февраль куни Американинг PBS телекомпаниясига берган интервьюси сабаб бўлган. У интевьюда ўтган ёзда Хитой раҳбари Си Цзиньпин, агар Пекин Украинадаги урушда Москвани қўллаб-қувватласа, мамлакатга Ғарб сармоясини тўхтатиш имконияти ҳақида огоҳлантирганини айтган.

“Бу таҳдид эмас, бу эслатма. Қаранг, Россияга нима бўлди. McDonald's’дан тортиб Exxon Mobil’гача 600 дан ортиқ Америка корпорациялари Россияни тарк этди. Сиз менга ҳар доим АҚШ ва Европа Хитойга сармоя киритиши учун улар билан алоқалар ўрнатиш керак, деб айтгансиз. Хўш, агар сиз худди шу иш билан шуғуллансангиз, Хитойга ким сармоя киритади?”, деган Жо Байден.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ икки давлат орасидаги муносабатлар АҚШ осмонида Хитойга тегишли ҳаво шари кузатилгани ортидан ёмонлашганди. Ундан разведка мақсадларида фойдаланилгани гумон қилиниб, АҚШ ҳарбийлари томонидан уриб туширилган эди. Хитой эса бу ҳаво шари илмий мақсадларда ишлатилгани, шамол натижасида йўналишини ўзгартирганини айтган эди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг