Байденнинг кортежи автоҳалокатга учради (видео)

Олам

image

АҚШнинг Делавэр штатидаги Уилмингтон шаҳрида автомобиль мамлакат Президенти Жо Байденнинг кортежи билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Бахтсиз ҳодиса кеча, 17 декабрь куни кечқурун маҳаллий вақт билан соат 20:09 да Президент Жо Байден ва биринчи хоним Жилл Байден сайловолди ташвиқоти ходимлари билан тадбирдан қайтаётганида содир бўлган.

Седан русумли автомобиль Байден кортежининг бир қисми бўлган ва яқин атрофдаги кўчани тўсиб турган йўлтанламас билан тўқнашиб кетган. Кейин седан ёпиқ чорраҳага киришга уринган, бироқ хавфсизлик ходимлари машинани ўраб олган ва ҳайдовчига қўлларини кўтаришни буюрган.

Байден эса аллақачон биринчи хоним ўтирган ва уни кутиб турган машинага олиб борилган ва тезда уйига жўнаб кетган. Билдирилишича, бу Президентнинг иш жадвалига таъсир қилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг