Байденга қарши чиққан республикачи Конгрессга сайловда ғалаба қозонди

Олам

image

АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байденга импичмент эълон қилиш бўйича резолюция муаллифи республикачи Маржори Тейлор Грин Вакиллар палатасига қайта сайланишда ғалаба қозонди. Бу ҳақда 8 ноябрь куни кечқурун “New York Times” газетаси томонидан чоп этилган маълумотлар келтирилган.  

Америка оммавий ахборот воситалари ғолиб номини айтиб, шу тариқа овозларни кейинги санаб чиқиш сайлов натижаларига таъсир қилмаслигига ишонч билдирмоқда. 

Грин АҚШнинг собиқ Президенти республикачи Дональд Трампнинг энг яқин тарафдорларидан бири саналади. У ўзининг экссентрик сўзлари, шунингдек, Жо Байденга тўққизта резолюциядан бештаси муаллифи бўлганлиги билан машҳур бўлди. Уларнинг барчаси муваффақиятсизликка учраган бўлса-да, экспертларнинг таъкидлашича, агар республикачилар Конгресснинг иккала палатасини назорат қилишса, унинг муваффақиятсиз уринишлари келажакдаги текширувлар учун йўл харитаси сифатида кўрилиши мумкин. 

Сайлов арафасида Грин, агар оралиқ сайловларда муваффақият қозонса, республикачилар Байден ва унинг маъмуриятининг амалдорларига импичмент эълон қилишига ваъда берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

537

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг