Байден Жанубий Корея билан қўшма ядровий машғулотларни муҳокама қилганини рад этди
Олам
−
04 Январь 2023
3364АҚШ Президенти Жо Байден Қўшма Штатлар ҳозирда ўз ядровий кучларини Жанубий Корея билан қўшма машғулотларга жалб этиш масаласини муҳокама қилаётганини рад этди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
Оқ уйда ўтказилган интервью вақтида журналист Байдендан Вашингтон жанубий кореялик ҳамкорлар билан қўшма ядровий машқларни муҳокама қиляптими, деб сўраган.
"Йўқ", деб жавоб берган Америка раҳбари.
Аввалроқ Жанубий Корея Президенти Юн Сек Ёл Жанубий Корея ва АҚШ Америка ядровий кучларидан фойдаланган ҳолда қўшма машғулотлар ўтказиш имкониятини муҳокама қилаётганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, Сеул ва Вашингтон машғулотларни биргаликда режалаштириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
“Ядро қуроли АҚШга тегишли, аммо Жанубий Корея ва АҚШ маълумот алмашиши, машғулотларни биргаликда режалаштириши ва ўтказиши керак”, деган Жанубий Корея раҳбари.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь