Байден ва Нетаньяху июль ойи охирида Вашингтонда учрашади
Олам
−
03 Июль
2158АҚШ Президенти Жо Байден июль ойи охирида Вашингтонда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашади. Бу ҳақда Оқ уй вакилига таяниб, “Reuters” хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Нетаньяхунинг Вашингтонга ташрифи чоғида икки давлат раҳбарларининг учрашуви кутилмоқда, у 24 июл куни АҚШ Конгрессида нутқ сўзлаши режалаштирилган.
Нетаньяху 1996, 2011 ва 2015 йилларда АҚШ қонунчиларига мурожаат қилган.
Июнь ойи бошида АҚШ Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон Исроил бош вазири 24 июль куни АҚШ Конгресси ҳар икки палатасининг қўшма мажлисида яна нутқ сўзлашини тасдиқлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь