Байден ўзига ёрдамчи тайинлади

Олам

image

АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден кеча, 11 ноябрь куни Рон Клайнни Оқ уй аппарати раҳбари этиб тайинлади. 

Маълумотга кўра, Рон Клайн Байденнинг собиқ маслаҳатчиси бўлган. 

"АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден Рон Клайнни Оқ уй аппарати раҳбари ва Президентнинг ёрдамчиси этиб тайинлаганини эълон қилди", дейилган хабарда.

Маълумот ўрнида, Клайн олдин АҚШнинг собиқ Президенти Барак Обама маъмуриятида вице-президент бўлиб ишлаган Байденнинг маслаҳатчиси, аппарат раҳбари бўлган.

Маълумот учун, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Давлат раҳбари лавозимига демократ Жо Байден ва амалдаги Президент, республикачи Дональд Трамп даъвогарлик қилди.

7 ноябрь куни Американинг етакчи оммавий ахборот воситалари ABC News, CNN, AP ва NBC сайловларда демократ Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Натижалар ҳали расман эълон қилинмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

байден клайн

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг