Байден Трампнинг мигрантларга оид бир нечта қарорини бекор қилди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден мамлакатнинг миграция сиёсати соҳасида учта фармонни имзолади. Улардан бири ноқонуний мигрантларни АҚШ ва Мексика чегараларида ажратилган болалар билан оилаларни бирлаштиришга тегишли.

Бошқа фармонлар миграция сабабларини бартараф этиш, шунингдек АҚШ чегарасида бошпана изловчиларни хавфсиз ва тартибли расмийлаштиришни таъминлаш учун Шимолий ва Марказий Америка бўйлаб миграция жараёнларини тартибга солиш ҳамда мамлакат иммиграция тизимига бўлган ишончни тиклашга қаратилган.

Байденнинг салафи Дональд Трамп муҳожирларга нисбатан мутлақо тоқат қилмаслик сиёсати доирасида Мексика билан чегарада ноқонуний муҳожирлар ва уларнинг фарзандларини ажратиш амалиёти учун танқид қилинган. Кейинчалик, Трамп чегарани ноқонуний кесиб ўтганлиги учун ҳибсга олинган муҳожирлардан болаларни олиб қўйишни тақиқловчи фармонни имзолади.

Эслатиб ўтамиз, Байден Президент бўлиши билан мусулмонларга оид фармон имзолаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг