Байден Трампни “адаштириб қўйди”

Олам

image

Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Жо Байден амалдаги Президент Дональд Трампни Американинг собиқ етакчиси Жорж Буш билан адаштириб қўйди. Бу ҳақда "New York Post" хабар бермоқда.

Воқеа кеча, 25 октябрь куни "Мен овоз бераман" онлайн-шоуси пайтида юз берган. 

"Жорж бошчилиги остида яна тўрт йил, эҳ, Жорж ... агар Трамп сайланса, биз бошқа дунёда бўламиз", деган Байден. 

Демократ ўзи ва Трамп иштирок этаётган 2020 йилги сайловларни "узоқ вақт давомида кузатилмаган энг аҳамиятли сайловлар", деб атаган.

Маълумот учун Жорж Буш АҚШнинг 43-Президенти бўлган. У 2001 йил 20 январдан 2009 йил 20 январгача мамлакатни бошқарган. Ундан кейин Барак Обама ушбу лавозимда унинг ўрнини эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда ўтказиладиган президентлик сайловларига тобора оз фурсат қолмоқда. Сайловлар жорий йилнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

371

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг