Байден Шольц билан Россия ва Хитойга қарши туришга келишиб олди

Олам

image

Кеча, 3 март куни АҚШ Президенти Жо Байден Оқ уйда Германия канцлери Олаф Шольцни қабул қилди. Бу ҳақда Оқ уй маъмурияти маълум қилди.

Қайд этилишича, етакчилар АҚШ-Германия муносабатлари билан бирга Украинага хавфсизлик, гуманитар, иқтисодий ва сиёсий ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни ҳамда украин халқи билан глобал бирдамликни сақлаш муҳимлигини муҳокама қилган.

Шунингдек, Олаф Шольц Хитой томонидан Россияга тақдим этилган ҳар қандай қурол санкцияларни келтириб чиқаришини айтган. Унинг бир кунлик сафари давомида бошқа учрашувлар бўлмаган. 

Маълумот учун, бу ташриф Шольцнинг 2021 йил декабрда лавозимга киришганидан бери Оқ уйга иккинчи марта келиши. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Германия канцлери Ҳиндистонда бўлган ва у ерда ҳамкасби Нарендра Моди билан кўришиб, уни Россияга қарши қайрашга уринганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг