Байден Путиннинг сулҳ борасидаги таклифига муносабат билдирди

Олам

image

Президент Жо Байденнинг фикрича, 10 ойлик тўқнашувлардан кейин Путиннинг Украинага қарши уруши ва минглаб одамларнинг қурбон бўлиши Россия Президентини 36 соатлик сулҳ таклиф қилишга ундаган. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

"Мен Путиннинг ҳар бир фикрига муносабат билдиришни истамайман. Менга унинг 25 декабрь ва Янги йилда касалхоналар, болалар боғчалари ва черковларни бомбардимон қилишга тайёрлиги қизиқ туюлганди. Айтмоқчиманки, у бироз нафас ростлашга ҳаракат қилмоқда", дейди Байден журналистларга берган интервьюсида.

Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов АҚШ маъмуриятини сиёсий келишувга қаршилик қилишда айблаб, “ҳатто бир томонлама эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш келишувини ҳам нафас ростлашга уриниш сифатида” баҳоланаётганини қўшимча қилди. 

“Бунга сабаб Вашингтон биз билан охирги украиналик қолгунича жанг қилишга аҳд қилганини англатади ва Украина халқи тақдири америкаликларни умуман ташвишга солмайди”, дейди Антонов элчихонанинг Facebook’даги саҳифасида ОАВга жавоб сифатида берилган баёнотида. 

Аввалроқ Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Мудофаа вазири Сергей Шойгуга 6 январь куни Москва вақти билан соат 12:00 дан 7 январь куни соат 24:00 га қадар Украинадаги барча ўзаро тўқнашув чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этишни буюргани ҳақида хабар берилганди. Путин мазкур буйруқни Россия черкови раҳбари, Москва патриархи Кириллнинг Рождество сулҳига чақирувидан сўнг берган.

Россиянинг Рождество муносабати билан ўт очишни тўхтатиш таклифидан Украина воз кечди ва Москва босиб олинган ерлардан душман аскарларини олиб чиқмагунча сулҳ тузилмаслигини таъкидлади.

Маълумот ўрнида, бу 10 ойдан ортиқ давом этган, ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ва Украинанинг катта ҳудудларини вайрон қилган уруш жараёнидаги биринчи йирик сулҳ бўлади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

2.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг