Байден Президент бўлганидан бери жони роҳатда
Олам
−
23 Август 2022
8266АҚШ Президенти Жо Байден президентлик лавозимига келганидан бери 228 кун таътилда бўлган. Бу ҳақда Республикачилар партиясининг Twitter'даги саҳифасида маълум қилинди.
Жо Байден президентлик лавозимига 2021 йил 20 январда киришган. У 19 ой ёки деярли 580 кун давомида АҚШ давлат раҳбари лавозимини эгаллаб турибди.
Собиқ CBS мухбири Марк Ноллерага кўра, Байден дам олиш кунларини кўпроқ Вашингтондан тахминан 190 км узоқликда жойлашган Атлантика океани соҳилидаги (Делавэр штати) Рехобот-Бич шаҳрида ўтказган. У Делавэрда умумий 150 кун дам олган.
Шунингдек, у Американинг собиқ раҳбари Дональд Трамп бутун президентлик муддати давомида 132 кун, Барак Обама 38 кун, Жорж Буш эса 100 кун таътилда бўлганлигини ҳисоблаб чиққан.
Байден охирги марта жорий йилнинг 10 август куни оиласи билан Жанубий Каролинадаги Киава оролига бир ҳафта муддатга таътилга чиққан. Президент 16 август куни инфляцияни назорат қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолаш учун таътилини бир кунга тўхтатишга мажбур бўлган.
Оқ уйнинг таъкидлашича, Америка етакчиси таътил пайтида ҳам ўз вазифасидан озод этилмаган, ёрдамчилари билан маслаҳатлашишда давом этган ва ҳар куни миллий хавфсизлик бўйича брифинглар ўтказилган.
Маълумот ўрнида, Америка етакчилари учун ёзги таътилга чиқиш анъанага айланган. Кичик Жорж Буш Техас марказидаги ранчосига борган. Обама Атлантика океанида, Массачусетс соҳилида жойлашган Marta's Vineyard оролида гольф ўйнаган. Трамп эса Нью-Жерсидаги шахсий гольф клубида кўпроқ таътилини ўтказган.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси