Байден Папанинг Ироққа ташрифи ҳақида фикр билдирди
Олам
−
08 Март 2021
5426АҚШ Президенти Жо Байден Рим папаси Францискнинг динлараро тотувликни мустаҳкамлашдаги ролига баҳо берди. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари 5-7 март кунлари Рим-католик черкови раҳбарининг Ироққа ташрифи муносабати билан эълон қилинган баёнотда айтган.
“Папа Францискнинг ташрифи тарихий аҳамиятга эга бўлди. Папанинг ўзи айтганидек, бу биродарлик биродарликдан кучлироқ, умид ўлимдан, тинчлик эса урушдан. Ироқ ҳукумати ва халқини ушбу ташрифни ташкиллаштиришда кўрсатган ғамхўрлиги учун табриклайман. Мен Папанинг диний бағрикенгликни, инсоний алоқаларни ва динлараро ўзаро муносабатларни ривожлантириш борасидаги садоқатига қойил қоламан”, деди Байден.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рим Папаси илк бор Ироққа ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь