Байден Оқ уйни “олтин қафас” деб атади

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Оқ уйдаги ҳаётини “олтин қафас” деб атади. Америка раҳбарининг сўзлари “Associated Press” нашри томонидан келтирилган.

“Мен эрталаб рафиқам Жилга қараб, “биз қаердамиз”, деб уйғонаман”, дейди Байден. 

Сиёсатчи кимдир унга пальто кийдирибқўйишига ҳали ҳам кўниколмаслигини айтиб ўтди. Байден Барак Обама маъмуриятида вице-президент бўлиб ишлаган пайтида юздан ортиқ марта Овал идорада бўлганини, аммо илгари Оқ уйнинг турар жой қисмида бўлмаганини таъкилади. Унинг сўзларига кўра, у ер вице-президент қароргоҳидан сезиларли даражада фарқ қилади.

Шунга қарамай, Байден президентликни аллақачон ўзлаштирганига ишонтирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг