Байден Оқ уйдаги Хэллоуин байрамида болаларни тишлаб олди
Олам
−
31 Октябрь
7115АҚШ Президенти Жо Байден Оқ уйда Хэллоуин байрами пайтида камида икки болани тишлаб олди. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 30 октябрь куни болалар Оқ уйдаги христианларнинг Хэллоуин байрам оқшомига оналари билан келган ва у ерда Президент билан учрашган. АҚШнинг биринчи хоними Жилл Байден панда либосини кийганди. Биринчи оила биргаликда болаларга ширинликлар тарқатган.
Байрам пайти олинган суратларнинг бирида Байден товуқ либосида кийинган боланинг оёғини тишлаб тургани акс этган. Манбага кўра, у бу ишни бир марта эмас икки маротаба такрорлаган.
“Чоршанба куни кечқурун Оқ уйдаги тадбирда Президент Байден Хэллоуин кийимидаги камида иккита чақалоқни ҳазиллашиб тишлаб турган ҳолда суратга тушган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден президентлик сайлови учун муддатидан олдин овоз берганди. АҚШ Президенти Жо Байден Делавэр штатидаги Ньюкасл шаҳрида жойлашган участкада мамлакат Президенти сайловлари учун муддатидан олдин овоз берди. У бунинг учун бошқа сайловчилар билан бирга қарийб 40 дақиқа навбатда турган. Шунингдек, 50 млн америкалик сайловлардан 1 ҳафта олдин ўз танловини амалга ошириб бўлганди.
LiveБарчаси