Байден нега биринчи бўлиб Путинга қўнғироқ қилгани тушунтирилди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байденнинг вакили Жен Псаки АҚШ Президенти нима учун россиялик ҳамкасби Владимир Путинга бошқа дунё раҳбарларидан олдинроқ қўнғироқ қилганини тушунтирди.

Журналистлар Президент аллақачон АҚШ билан иттифоқчи бўлмаган Путин билан нега телефон орқали суҳбат ўтказгани блан қизиққан.

“Ушбу суҳбат қисман СТАРТ шартномаси тугаш муддати яқинлашаётгани сабабли бўлиб ўтди ва шу суҳбат давомида у (Байден - таҳр.) ва маъмурият Россия Ҳукумати ҳаракатлари тўғрисидаги хабарларга нисбатан жиддий хавотирда эканликларини аниқ кўрсатиб берилди”, дейди Псаки.

Байден нега ҳалигача Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Циньпин билан гаплашмагани ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Псаки Президент иш бошлаганига атиги икки ҳафтадан кўпроқ вақт бўлганини ва ҳали ҳар бир дунё давлатлари раҳбарига қўнғироқ қилишга улгурмаганини тушунтирган.

Псаки яқин ҳафталар ичида Байден бошқа давлатлар раҳбарлари билан ҳам музокара ўтказишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 январь куни Байден биринчи бўлиб Путинга қўнғироқ қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

524

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг