Байден Навальнийни зудлик билан озод қилишга чақирди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Давлат департаментидаги нутқида Россия расмийларини Алексей Навальнийни зудлик билан озод қилишга чақирди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

“Навальнийнинг сиёсий мотивли хулосаси ҳамда Россиянинг митинг эркинлигини бостиришга уринишлари бизни ва бутун дунё жамоатчилигини чуқур ташвишга солмоқда. Навальний коррупцияни фош қилишни мақсад қилди. Уни зудлик билан ва шартсиз озод қилиш керак” дейди Байден. 

Байденнинг таъкидлашича, мамлакат расмийлари Россия учун харажатларни ошириш ва уларнинг ҳаётий манфаатларини ҳимоя қилишдан тортинмайди.

“Қўшма Штатлар Россиянинг тажовузкор ҳаракатлари, бизнинг сайловларимизга аралашуви, киберҳужумлар ва ўз фуқароларини заҳарлаши шароитида ён беришга мажбур бўлган кунлар тугади”, дейди у.

Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Навальнийни озод қилиш талабини қўйган эди.

“Қўшма Штатлар Россия Ҳукуматининг мухолифат арбоби Алексей Навальнийни шартли жазони қамоқ муддатига алмаштириш билан икки йил саккиз ойга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги қароридан чуқур хавотирда”, дейилади Блинкен баёнотида.

Давлат департаменти раҳбарининг таъкидлашича, Вашингтон мухолифатчининг судини унинг ҳуқуқларини бузиш ва сиёсий плюрализмни бостириш деб билади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 февраль куни Москва шаҳар суди Федерал жазони ижро этиш хизматининг илтимосига биноан, Алексей Навальнийни “Ив Роше” иши бўйича 3,5 йиллик шартли жазони ҳақиқий жазо билан алмаштирди.

Алексей Навальний суд қарорига кўра, 3,5 йиллик муддатнинг 2,5 йилини колонияда ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг