Байден Меркель билан музокара ўтказади — Оқ уй

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Президенти Жо Байден Германия канцлери Ангела Меркелни жорий йилнинг 15 июль куни ўз қароргоҳида қабул қилади. Бу ҳақда Америка раҳбарининг маъмурияти маълум қилди.

“Раҳбарлар бир қатор умумий масалалар, жумладан, COVID-19 пандемияси билан курашиш, иқлим ўзгариши хавфини бартараф этиш, иқтисодий фаровонлик ва халқаро хавфсизликни таъминлаш каби масалаларда яқиндан ҳамкорлик қилиш мажбуриятини муҳокама қилади”, деган Оқ уй Матбуот котиби Жен Псаки. 

Маълумот ўрнида, Байден ҳозирда Буюк Британияда G7 саммитида (11-13 июнь) иштирок этмоқда. Америка Президентидан ташқари Англия, Германия, Франция, Италия, Канада ва Япония раҳбарлари Англиянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Корнуолл графлигидаги Карбас-Бей курортида музокаралар ўтказиш учун йиғилган. 

16 июнь куни эса АҚШ Президентининг Россия президенти Владимир Путин билан Женевада учрашиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг