Байден кортежидаги автомобиль ЙТҲга учради
Олам
−
30 Октябрь 2021
9483Кеча, 29 октябрь куни АҚШ Президенти Жо Байден кортежидаги автомобил Римда кичик йўл-транспорт ҳодисасига учради. АҚШ етакчиси бир кун аввал G20 саммитида иштирок этиш учун Италияга келганди. Бу ҳақда Байденга ҳамроҳлик қилаётган Оқ уй вакили журналистларга маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, президент кортежиданги автомобиль Ватикандан Квиринал саройига (Италия Президентининг расмий қароргоҳи – таҳр.) жўнаб кетаётганда кичик йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчисига айланган.
“Жиддий жароҳатланганлар бўлмади. Бироқ, эҳтиёт чораси сифатида йўловчилар америкалик тиббиёт ходимлари томонидан текширилади”, деган Оқ уй вакили.
У ҳалокатга учраган автомобилда айнан ким бўлганига аниқлик киритмаган.
LiveБарчаси