Байден: коронавирус туфайли 36 млн америкалик оч қолмоқда
Олам
−
06 Февраль 2021
2503Коронавирус туфайли юзага келган инқироз сабаб АҚШнинг 36 миллион фуқароси оч қолмоқда. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден маълум қилган.
"24 миллион катта ёшлилар ва 12 миллион болаларда етарлича овқат йўқ. Улар демократлар ёки республикачилар эмас, улар америкаликлар", деган Байден.
Президент шунингдек, АҚШнинг 15 миллион аҳолиси ижара ҳақини ўз вақтида тўлай олмаслигини таъкидлаган.
Маълумот ўрнида, коронавирус тарқалиши бўйича АҚШ дунёда биринчи ўринда туради. Мамлакатда 26,6 миллион киши касалликни юқтирган, 455 минг киши вафот этган. Ўтган кун давомида 119 минг кишида инфекция аниқланган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023