Байден иттифоқчи давлатлар билан Россияга қарши янги санкцияларни гаплашди
Олам
−
20 Апрель 2022
5505Кеча, 19 апрель куни АҚШ Президенти Жо Байден иттифоқчи давлатлар етакчилари билан Киевга қўшимча ёрдам кўрсатиш, Россияга қарши янги санкциялар ва халқаро майдонда Украина бўйича кейинги ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот котиби Жен Псаки маълум қилди.
“Раҳбарлар Украинага келгусида ҳарбий, иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатишга содиқликларини яна бир бор тасдиқлади. Шунингдек, улар Россиянинг асоссиз тажовузи муносабати билан украиналиклар бошидан кечирган гуманитар қийинчиликларни қоралашларини билдирди”, деган Псаки.
Псакининг сўзларига кўра, суҳбат чоғида етакчилар Украина воқеалари муносабати билан Россияга қарши янги санкциялар жорий этиш истиқболларини, шунингдек, йирик халқаро майдонда ушбу мавзуни янада мувофиқлаштиришни ҳам муҳокама қилган.
“АҚШ Президенти Жо Байден иттифоқчи давлатлар етакчилари билан видеомулоқот чоғида Украинага қўшимча ўқ-дорилар етказиб бериш ва бошқа ҳарбий ёрдам масалаларини муҳокама қилди”, деган Псаки.
LiveБарчаси