Байден Флорида штатида фавқулодда ҳолат эълон қилди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Флорида штатида яқинлашиб келаётган “Иэн” тропик бўрони муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолади ва маҳаллий ҳокимиятларга федерал ёрдам кўрсатишни буюрди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

“Бугун Президент Байден Флорида штатида фавқулодда ҳолат режимини жорий қилди ва тропик бўрон туфайли юзага келган фавқулодда вазиятда маҳаллий ҳокимият органларига қўшимча равишда федерал ёрдам кўрсатишни буюрди”, дейилади хабарда.

Байденнинг буйруғида, Флорида ҳукуматига АҚШ Ички хавфсизлик департаменти ва Фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича Федерал агентлик томонидан ёрдам бериш назарда тутилган.

Шунингдек, Оқ уй АҚШ Президентининг 27 сентябрь куни Флоридага сафари тропик бўрон туфайли қолдирилганини маълум қилган.

Аввалроқ Алясканинг ғарбий соҳиллари аҳолиси кучли бўрон келишига ҳозирлик кўраётгани маълум бўлган эди. Об-ҳаво прогнозларига кўра, у сўнгги йиллардаги энг кучли бўрон бўлади. Бўрон оқибатида кучли шамоллар ва тўлқинлар минтақага таъсир қилиши кутилмоқда, бу эса сув тошқини ва электр таъминотида узилишларга олиб келиши мумкин.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

321

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг