Байден Балида Путин билан учрашмоқчи

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден G20 етакчиларининг Балидаги навбатдаги учрашувида Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиши мумкинлигини маълум қилди. Қизиқарли жиҳати, Вашингтон Украина Президентининг саммитда иштирок этишини талаб қилди, гарчи у G20 га кирмаса ҳам. Бу ҳақда RBK агентлиги хабар бермоқда.

G20 саммити (энг ривожланган ва ривожланаётган иқтисодиётига эга мамлакатлар, жумладан, Европа Иттифоқи давлатлари, АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Бразилия, Саудия Арабистони ва бошқаларни бирлаштиради) 15-16 ноябрь кунлари Балида бўлиб ўтади. Индонезия апрель ойида G20 етакчиларига таклиф юборди. Украина ассоциацияга аъзо бўлмаса-да, тадбирга Президент Владимир Зеленский ҳам таклиф этилган.

Президент  Владимир Путин 21 сентябрь куни Россияда қисман сафарбарлик бошланганини эълон қилган телемурожаатида Ғарб томонидан “ядровий шантаж” қўлланилаётганини айтди. Мисол тариқасида Президент НАТОнинг етакчи давлатлари айрим юқори мартабали вакилларининг Россияга қарши оммавий қирғин қуролларини қўллаш имконияти ва жоизлиги ҳақидаги баёнотларини келтирди.

“Мамлакатимизнинг ҳудудий яхлитлигига таҳдид туғилганда биз, албатта, Россия ва халқимизни ҳимоя қилиш учун қўлимиздаги барча воситаларни ишга соламиз. Бу шунчаки гап эмас”, деди Путин.

Москва ҳам, Оқ уй ҳам Россия ва АҚШ Президентларининг G20 саммитидаги учрашувига тайёргарлик кўриш бўйича аниқ маълумотларни эълон қилмаган.

Яккама-якка учрашув ва музокаралар мумкинми, деган саволга Байден: “Кўрамиз”, деб жавоб берди. 

2022 йил июль ойида Россия Индонезияга Президент Владимир Путиннинг G20 саммитида қатнашиш нияти ҳақида хабар берган эди.

“Иштирок этиш формати жаҳондаги айни вазиятнинг истиқболи ва Жануби-Шарқий Осиёдаги санитария-эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак”, дейилади хабарда.

Мусулмон Зиё


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

331

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг