Байден АҚШнинг қочоқлар қабул қилиш квотасини белгилади
Олам
−
28 Сентябрь 2022 6665 1 дақиқа
АҚШ 2023 молия йилида 125 000 қочоқни қабул қилади. Америка Президенти Жо Байден тегишли квотани белгилади, деб хабар берди “Associated Press” нашри.
“Жо Байден лимитни тўрт баравар оширди”, дейилади хабарда.
Байден маъмурияти ўтган йили қочқинларни қабул қилиш чегарасини оширган бўлса-да, ўтган йили штатларга қабул қилинган қочқинлар сони бор-йўғи 20 мингни ташкил этган.
Қайд этилишича, бу рақам АҚШга мамлакатда фақат икки йилгача қолиш имконини берувчи соддалаштирилган тизим бўйича келган 180 мингга яқин украиналик ва афғонни ўз ичига олмайди.
Шунингдек, Қўшма Штатлар сафарбарликдан қочган Россия фуқаролари учун бошпана сўровларини алоҳида кўриб чиқмоқчи.
Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьернинг айтишича, миллатидан қатъи назар, таъқиблардан қочишни истаган ҳар бир киши АҚШдан бошпана сўраши мумкин.
Фарангиз Салимова
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель