Байден АҚШда фавқулодда ҳолат режимини узайтирди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден сайловларга чет эл аралашуви таҳдиди ёки аҳолининг сайловга ишончини сусайтириши сабабли миллий фавқулодда ҳолатни бир йилга узайтирди. Бу ҳақда кеча, 7 сентябрь куни Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Оқ уйда қайд этишларича, айрим шахсларнинг сайловга халақит бериш қобилиятиАҚШнинг миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатига ноодатий ва фавқулодда хавф туғдиришда давом этяпти.

Вашингтонга кўра, бирон бир хорижий куч овозларни санаб чиқиш якунлари ёки натижаларини ўзгартиргани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ бўлса-да, сўнгги йилларда рақамли ва интернет алоқаларининг тарқалиши хорижий аралашув таҳдидининг кўлами ва интенсивлигини оширди.

Аввалроқ Вашингтонда Россия томони АҚШдаги сайлов жараёнига таъсир ўтказишга уринишда айбланган эди. Москва бу каби айбловларни доимо рад этиб келади.

Дастлаб 2018 йил 12 сентябрда киритилган фавқулодда ҳолат муддатини узайтириш тўғрисидаги билдиришнома Федерал реестрда эълон қилинади ва АҚШ Конгрессига тақдим этилади. АҚШда оралиқ сайловлар 8 ноябрь куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг