Байден 1,9 трлн долларлик иқтисодий қутқарув пакетини имзолади
Олам
−
12 Март 2021
2275АҚШ Президенти Жо Байден коронавирус пандемияси билан зарарланган мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга қаратилган 1,9 триллион долларлик чора-тадбирлар пакетини маъқуллади. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.
“Ушбу тарихий қонунчилик ташаббуси Американинг асосини тиклашга қаратилган”, дейди у.
Бир кун олдин, 10 март куни ушбу ҳужжат Америка Конгресси Вакиллар Палатаси томонидан маъқулланган. 220 конгрессмен уни қабул қилиш учун овоз берди, 211 киши қарши чиқди. 6 март куни Сенат чора-тадбирлар пакетини маъқуллади; ташаббусни қўллаб-қувватлаганлар орасида бирорта ҳам республикачи йўқ эди. Режани кўриб чиқиш пайтида бир нечта ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, ҳужжатдан энг кам иш ҳақини соатига 15 долларга кўтариш тўғрисидаги банд олиб ташланди.
Якуний ҳужжат қўллаб-қувватлашга муҳтож америкаликларга 1,4 минг доллар миқдорида тўғридан-тўғри тўловларни тақдим этади. Қонун шунингдек, 6 сентябрга қадар ишсизлар учун ҳар ҳафта 300 АҚШ доллари миқдорида тўловни узайтиради. Штатлар, округлар ва маҳаллий ҳокимиятларга ёрдам бериш учун 350 миллиард доллар ажратилади, шунингдек, маблағ мактаб ва корхоналарга ёрдам бериш, болалар учун солиқ имтиёзларини кенгайтириш, шунингдек коронавирусга қарши кураш ва эмлаш кампанияси учун сарфланади.
LiveБарчаси