“Бавария” Мюллер билан янги шартнома имзолайди

Спорт

image

Германиянинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячи Томас Мюллер билан шартномани узайтиради. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, 32 ёшли ярим ҳимоячининг клуб раҳбарияти билан музокаралари апрель ойининг дастлабки кунларида бошланган. Ҳозирда томонлар келишувга эришган.

32 ёшли футболчи 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолайди. Янгиланган шартнома шартларига кўра, Мюллер йилига 20 миллион еврога яқин маош олади. Бу эса уни Мюнхендаги энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айлантиради.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Томас Мюллер “Бавария” сафида 42 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 23 та голли узатма амалга оширди. Унинг “Бавария” билан имзолаган амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган эди. “Тransfermarkt” портали германиялик иқтидор эгасини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг