“Бавария” футболчиларининг рафиқалари “Арсенал”га қарши ўйин чипталаридан қуруқ қолди
Спорт
−
09 Апрель
3111“Бавария” футболчиларининг рафиқалари “Арсенал” билан ўйинни стадионда томоша қила олмайди. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.
Бунга мухлисларнинг хатти-ҳаракати учун “Бавария”га қўйилган жазо сабаб бўлмоқда. UEFA мюнхенлик мухлисларни трибунада пиротехника воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бир неча ҳолатлар туфайли “Арсенал” билан ўйинга киришини тақиқлади.
Жазо туфайли “Бавария” чорак финалнинг биринчи ўйини учун минимал миқдорда чипталарга эга бўлди, бироқ чипталар клуб раҳбарлари ва ходимлари ҳамда Томас Тухельнинг ёрдамчиларига тақдим этилди. Йозуа Киммих ва Эрик Дайер каби футболчиларнинг рафиқалари аллақачон Лондонга учиб кетган бўлса ҳам, улар ҳали ўйин чиптасига эга эмас. “Бавария”нинг бошқа футболчиларининг рафиқалари ва қиз дўстлари Мюнхенда қолди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатдан футболчилар жиддий норози бўлган.
Маълумот учун, “Арсенал”-“Бавария” баҳси 10 апрелга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь