“Бавария”дан йирик ғалаба, “Локомотив”нинг Москвадаги мағлубияти ва бошқа натижалар

Спорт

image

Европа яшил майдонларида Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган 6 та учрашув ўтказилди.

Лондонда Англиянинг "Тоттенхэм" клуби меҳмони бўлган Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси 7:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Гнабри покерга, Левандовски дублга эришди.

"Ювентус" эса ўз майдонида Ливеркузеннинг "Байер" жамоаси дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди. Москва "Локомотив"и ўз мухлислари кўз ўнгида Мадриднинг "Атлетико" жамоасига 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Тоттенхэм Англия – Бавария Германия 2:7 (1:2, 1:5)
"Тоттенхэм Хотспур Стэдиум"
Голлар:1:0 – 12 Сон Хён Мин, 1:1 – 15 Киммих, 1:2 – 45 Левандовски, 1:3 – 53 Гнабри, 1:4 – 55 Гнабри, 2:4 – 61, пенальти Кейн, 2:5 – 83 Гнабри, 2:6 – 87 Левандовски, 2:7 – 88 Гнабри.

Тоттенхэм –Льорис, Вертонген, Роуз, Алдервейрелд, Орье, Уинкс (Ламела, 81), Ндомбеле (Эриксен, 64), Алли (Лукас Моура, 71), Сиссоко, Сон Мин, Кейн.

Бавария – Нойер, Алаба (Алькантара, 46), Павар, Боатенг (Мартинес, 72), Киммих, Толиссо, Коутиньо, Коман (Перишич, 71), Гнабри, Зюле, Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Гнабри (25), Ндомбеле (42), Кейн (46).


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария ғалаба Локомотив мағлубияти

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар