“Бавария” “Барса”нинг ЕЧЛдаги рекордини янгилади 

Спорт

image

Мюнхеннинг "Бавария" клуби Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида Римнинг "Лацио" клубини мағлуб этди. 

Учрашув амалдаги турнир ғолиблари мезбонлигида бўлиб ўтди ва минимал 2:1 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. 

“Бавария” сафида голларни Роберт Левандовски (33') ва Эрик Шупо-Мотинг (73') киритган бўлса, “Лацио”нинг ягона жавоб голига Марко Пароло (82') муаллифлик қилди 

"OptaJean" хабарига кўра, Германия жамоаси Чемпионлар лигасининг чорак финалида 19-марта иштирок этди.

Ушбу кўрсаткич бўйича мюнхенликлар 18 марта турнирнинг 1/4 финалига чиққан "Барселона"дан олдинга ўтиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Бавария

Баҳолаганлар

314

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг