“Бавария” “Барса”нинг иккита таклифини рад қилди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскийнинг трансфери устида ишлашда давом этмоқда. Бу ҳақда “Sky Sport Deutschland” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Мюнхен клуби 33 ёшли ҳужумчини сотишга тайёр. Бироқ “Бавария” полякнинг нархини ошириш ва унга муносиб ўринбосар топиш учун вақтни чўзмоқда.

Қайд этиш жоизки, немис клуби “Барселона”нинг иккита таклифини жавобсиз қолдирди. Сабаби “Бавария” ҳали ҳам ҳужумчини 60 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. “Кўк анорранглилар” эса Левандовский учун 40 миллион евро тўлашни мўлжалламоқда. “Барса” раҳбарияти ушбу маблағ Роберт билан шартнома имзолаш учун етарли бўлишига ишонади.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Левандовский “Бавария” сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 50 та гол урган ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. Польшалик ҳужумчининг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Тransfermarkt” портали 33 ёшли ҳужумчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг