Ўзбек маданияти ва санъати оғир жудоликка учради

Жамият

image

Таниқли ўзбек бастакори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, профессор Дилором Омонуллаева бугун, 31 май куни 65 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат консерваторияси профессори Ойдин Абдуллаева ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

“Ўзбек халқининг асл фарзанди, буюк ижодкор Дилором Омонуллаева бугун оламдан кўз юмди. У умри давомида ўзбек мусиқа санъатининг тараққиёти учун хизмат қилиб, ўзидан кейин бой мусиқий мерос қолдирди”, деб ёзади Абдуллаева.

Маълумот учун, “Дўстлик” ордени совриндори, “Офарин“ мукофоти соҳибаси, санъат арбоби Дилором Омонуллаева 1959 йил 1 октябрда Тошкентда мусиқачилар оиласида туғилган. У 1990-1993 йилларда консерваторияда “Бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси”да ўқитувчи бўлиб ишлаган. 

Омонуллаеванинг ижодий фаолиятида замонавий эстрада қўшиқчилик санъати устувор бўлган. У замондош шоирлар – Усмон Азим, Ёдгор Обид, Пўлат Мўмин, Зулфия Мўминова, Ҳалима Худойбердиева ва бошқаларнинг сўзларига, турли мавзуларда 100 дан ортиқ қўшиқ яратган.

Улар орасида “Мен сени ҳеч кимга бермайман”, “Ёмғир ёғди”, “Саратон”, “Сиз ёққансиз менга ҳамиша”, “Икки дарахт”, “Сен қайдасан”, “Азизим”, “Бахтиёрим”, “Яшнайвер Ўзбекистон”, “Қора атлас”, “Армон бўлмасин”, “Кўнглим қуши қўлингда”, “Йиғлама”, “Ёлғон дунё”, “Оташ замон”, “Билсанг эди” ва бошқа шу каби асарлари эстрада хонандалари Кумуш Раззоқова, Козим Қаюмов, Мавлуда Ойнақулова, Аъло Раҳимова, Раъно Бўронова ижросида машҳур бўлган.

QALAMPIR.UZ марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 май куни “Шайтанат” сериалидаги “Манукян” образи орқали танилган актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Михаил Каминский 72 ёшида вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дилором Омонуллаева Ойдин Абдуллаева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар