“Шайтанат”даги “Манукян” вафот этди
Маданият-санъат
−
28 Май 19157 1 дақиқа
“Шайтанат” сериалидаги "Манукян" образи орқали танилган актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Михаил Каминский кеча, 27 май куни 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Кино арбоблари ижодий уюшмаси хабар берди.
Михаил Каминский 1953 йилда туғилган. У ижодий йўли давомида Россия ёш томошабинлар театри ва Тошкент рус театрида актёр бўлиб ишлаган. 1998 йилдан “Аладдин” театрининг бадиий раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Каминский “Шайтанат”, “Назира”, “Қўрғошин”, “Етти ҳайкал, битта кал” каби фильмларда турли ролларни ижро этган.
Live
Барчаси