Башар Асад Россияга 4 та самолётда нималарни олиб қочгани маълум бўлди

Олам

image

Суриянинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Башар Асад Россияга қочганида ўзи билан тўртта самолётда пул ва қимматбаҳо буюмларни олиб кетган. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда

Қайд этилишича, Сурия собиқ раҳбарини эвакуация қилиш бўйича махсус операция давомида 500 минг долларга яқин нақд пул, тасвирий санъат намуналари, муҳим ҳужжатлар, шунингдек, махфий маълумотларга эга ноутбуклар ва қаттиқ дисклар олиб чиқилган. 

Агентлик маълумотларига кўра, эвакуация Embraer Legacy 600 самолётида амалга оширилган. Парвозларни кузатиш тизимига кўра, Асад режими қулашидан икки кун аввал авиалайнер Дамашқ ва Абу-Даби ўртасида бир неча парвозларни амалга оширган. 

Ўтган йилнинг 6 декабрь куни самолёт Башар Асад оиласи аъзолари билан пул, тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик буюмларини олиб, икки марта парвоз қилган. 7 декабрь кунги рейсда банкноталар билан тўлдирилган қора сумкалар, шунингдек, молиявий ҳисоботлар, корпоратив ва кўчмас мулк маълумотлари, банк ўтказмалари ва оффшор ҳисоблари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон қурилмалар олиб кетилган. 

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 8 декабрга ўтар кечаси Сурияда Башар Асад режими қулаган эди. Қўзғолончилар ҳокимиятни қўлга киритди, президент саройига кириб борди, давлат телевидениеси воқеа жойидан дарҳол жонли эфирга чиқди. Жангарилар минглаб одамларни, жумладан, барча сиёсий маҳбусларни қамоқхонадан озод қилди. Армия таслим бўлганлигини эълон қилди. Тутилган Президент Сурияни тарк этди. 9 декабрь куни Башар Асад ва унинг оиласи Москвада экани маълум бўлди. 

2025 йил март ойида Суриянинг муваққат раҳбари Аҳмад аш-Шара Россия раҳбаридан Башар Асадни судга топширишни талаб қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Башар Асад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг