Бартез Франция терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилди

Спорт

image

Франция терма жамоасининг собиқ дарвозабони Фабьен Бартез мамлакат миллий жамоаси мураббийлар штабига қўшилди. Бу ҳақда Франция футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 55 ёшли мутахассис дарвозабонлар мураббийи этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зинедин Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди. Унинг мураббийлар штабида, шунингдек, Давид Беттони, Амиду Мсаиди, Грегори Дюпон, Стефан Планк, Фарид Тебет ва Клемент Ибер ҳам бор.

Фабьен Бартез жаҳон ва Европа чемпиони ҳисобланади. У “Марсель” билан Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб чиққан, “Манчестер Юнайтед” билан икки марта Англия чемпиони бўлган ва “Монако” билан икки марта Франция чемпионлигини қўлга киритган.

Бартез 2007 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган ва шундан бери мураббийлик қилмаган.
Франция терма жамоасининг Зидан қўл остидаги биринчи ўйини жорий йилнинг 25 сентябрь куни бўлиб ўтади. Французлар Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи турида Туркия меҳмони бўлади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг