“Барселона” ёзги трансферлар учун 210 млн евро қарз олмоқчи
Спорт
−
09 Июль 1649 1 дақиқа
“Барселона” ёзги трансфер кампаниясини молиялаштириш учун 210 миллион евро миқдорида қарз олишга тайёр. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
Манбага кўра, клуб ликвидлик инқирозига дуч келгани сабабли келаси мавсумда кутилаётган даромадлар ҳисобидан қарз жалб қилишга қарор қилган. Раҳбарият ушбу маблағни режалаштирилган трансферларни амалга ошириш учун ҳал қилувчи омил деб ҳисобламоқда.
Ажратилган маблағнинг фақат бир қисми янги футболчиларни сотиб олишга йўналтирилади. Қолган маблағнинг бир қисми футболчиларнинг иш ҳақи ва кундалик операцион харажатларни қоплашга сарфланса, асосий қисми эса таркибни кучайтиришга йўналтирилади.
Ҳозирда клуб уч нафар футболчи трансфери устида фаол иш олиб бормоқда. Улар “Атлетико Мадрид” ҳужумчиси Хулиан Альварес, “Ал-Ҳилол” ҳимоячиси Жоау Канселу ҳамда “Боруссия Дортмунд” вингери Карим Адейеми.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” Энтони Гордонни 80 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган эди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь