“Барселона” Европа Лигасининг фаворити – Педри

Спорт

image

Кеча, 17 март куни Европа лигаси нимчорак финал жавоб ўйинлари доирасида, “Барселона” Истанбулнинг “Галатасарой” жамоаси меҳмони бўлди. Каталонлар “Турк Телеком” стадионидаги даҳшатли атмосферага қарамасдан, 2-1 ҳисобидаги иродали ғалабага эришди. 

Ушбу учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Педрининг “Мovistar Plus” нашрига айтишича,“Галатасарой” билан биринчи учрашувдаги дуранг кутилмаган натижа бўлган. Шу сабаб, “Барса” Истанбулга ғалаба учун келган ва қийинчилик билан бўлса-да ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди.

Педрининг фикрича, кейинги босқичда рақиб ким бўлишидан қатъи назар Каталония клуби Европа лигасини ютиш учун асосий даъвогардир.

“Биз “Камп Ноу”да “Галатасарой” билан 0-0 ҳисобида дуранг натижа қайд этишни кутмагандик. Шунинг учун Исатанбулга фақат ғалаба қозониш учун келгандик ва бунга эришиш жуда қийин бўлди. Мен ҳеч қачон ўз жамоасига бунчалик кучли туртки берадиган стадионда ўйнамаганман. “Галатасарой” ишқибозлари ҳар қандай рақибни ақлдан оздириши мумкин. Тезкор гол ўйинга яхшироқ киришга ёрдам беради. Кўрамиз қуръа якунида биз кимга рақиб бўлар эканмиз. Лекин менимча, “Барселона” Европа Лигасининг фаворити ҳисобланади. Биз ўзимизга ёққан услубда футбол ўйнаймиз ва ундан завқланамиз. Умид қиламанки, кубокни қўлга киритамиз”, деган “Барселона” ярим ҳимоячиси.

Педрининг қўшимча қилишича, унинг урган голларини Лео Мессиники билан солиштириш ақлдан озиш демакдир.

“Гол урган вазитаятимда мен фақат зарба бериш ҳақида ўйлардим. Бўш ҳудуд пайдо бўлгунига қадар алдамчи ҳаракатларни амалга оширдим. Майдонда ҳаммаси ўз-ўзидан содир бўлди. Мен бахтлиман, ортиқча нарсалар ҳақида ўйлашим шарт эмас. Месси ажойиб голлар урар эди. Менинг голларимни Лео қилган иш билан солиштириш ақлдан озишдир”, деган Педри интервьюсида.

Маълумот ўрнида, Педри жорий мавсумда “Барелона” сафида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли узатма амалга оширган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг