“Барселона” ўз тарихида 28-марта Ла Лига чемпионига айланди
Спорт
−
16 Май 4736 1 дақиқа
Каталониянинг “Барселона” клуби ўз тарихида 28-марта Испания чемпионати ғолибига айланди.
16 майга ўтар кечаси Испания Ла Лигаси 36-турида “Барселона” “Эспаньол” меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 53-дақиқасида “кўк-анорранглилар” вингери Ламин Ямал ҳисобни очди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқанинг бешинчисида Фермин Лопес орадаги фарқни иккитага оширди.
Шу тариқа, “Барселона” Ла Лига 2024/25 йилги мавсум тугашига 2 тур қолганида муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди. Клуб шу вақтга қадар 85 очко жамғаришга муваффақ бўлди.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь