“Барселона” Суарес ўрнига кутилмаган номзод топишди

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” Маркус Решфорд ёзда “Барселона” футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Каталонияликлар фаолиятининг сўнгги дамларини ўтказаётган марказий ҳужумчи Луис Суаресга ўринбосар қидирмоқда. Бу борада уларнинг асосий режаси “Франкфурт” клуби футболчиси Лука Йович ва МЮ аъзоси Маркус Решфорд бўлиб турибди.

Англиялик ҳужумчини қўлга киритиш бироз мураккаб бўлиши мумкин. Сабаби, манчестерликлар деярли топ даражага чиқиб улгурган футболчи учун анча катта маблағ талаб қилади. Сербиялик Лука Йович эса, каталонлар учун 43 миллион фунтга тушади. Қолаверса, “Франкфурт” жамоаси бу футболчини ўз вақтида пуллаб қолишни ўйлаяпти. Сабаби, Йович бундан олдинги йилларда ушбу мавсумдаги каби юқори темпда ўйнай олмаган.

Шундай бўлсада, айни пайтга келиб бу футболчига Мадриднинг “Реал”, Мюнҳеннинг “Бавария” ва Лондоннинг “Челси” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи эса “Барселона”да ўйнаш нияти борлигини маълум қилган эди.

Маълумот учун, Маркус Решфорд ушбу мавсумда МЮ сафида 38 ўйинда 12 та гол киритишга муваффақ бўлган. Лука Йович эса “Франкфурт” таркибида 34 та ўйинда 22та гол киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Манчестер Юнайтед Маркус Решфорд

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг