“Барселона” собиқ футболчиси 2027 йилгача майдонга туша олмайди
Спорт
−
06 Январь 9607 1 дақиқа
“Барселона” собиқ футболчиси, “Лос-Анжелес Гелакси” жамоасининг испаниялик ярим ҳимоячиси Рики Пуч тиззасидан олган жароҳати сабабли 2026 йилги барча ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда SI нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Барселона” собиқ футболчиси жароҳати сабаб тиззасидан операцияси қилинади, бу эса унинг янги тақвим йилида майдонга тушишини шубҳа остига қўяди.
26 ёшли ярим ҳимоячи охирги марта майдонга 2024 йил декабрида тушган ва хочсимон боғламининг йиртилиши туфайли 2025 йилги мавсумни тўлиқ ўтказиб юборган эди. Эндиликда футболчи 2026 йилни ҳам ўтказиб юбориш эҳтимоли юқори.
Маълумот учун, Рики Пуч “Лос-Анжелес Гелакси”га 2022 йил ёзида “Барселона”дан қўшилган эди. Унинг клуби билан шартномаси 2027 йил охиригача амал қилади.
Live
Барчаси