“Барселона” Рафинья учун қанча пул таклиф қилгани маълум бўлди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби “Лидс” ярим ҳимоячиси Рафинья Диаз учун “Челси”га қарши курашни давом эттирмоқда. Бу ҳақда журналист, инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Романонинг сўзларига кўра, “кўк анорранглилар” бразилиялик футболчи учун 50 миллион евро ва яна қўшимча 10 миллион еврони бонус сифатида таклиф қилган. Бироқ “Лидс” бундай миқдордаги келишувни қабул қилишга рози бўлмади.

Ғарбий Ёркшир клуби Рафиньяни 60 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Фақатгина “Челси” 26 ёшли футболчи учун мана шундай нарх таклиф қилган. “Лидс” расмийлари ҳам “Челси” билан келишишни маъқул кўрмоқда.  Бироқ “Барселона” футболчининг агентлари билан боғланишда давом этмоқда ва трансфер учун қўлидан келганини қилишини таъкидламоқда. Шунингдек, Рафиньянинг ўзи ҳам “Барселона” сафига ўтишни истамоқда.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Рафинья Диаз “Лидс” сафида Англия Премьер лигасининг 35 та учрашувида майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” портали бразилиялик иқтидор эгасини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Барселона

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг